“Қўқон-1912”нинг сербиялик легионерлари ўз юртларига жўнаб кетишди

“Олмалиқ”қа қарши учрашувда мавсумнинг сўнгги ўйинини ўтказган “Қўқон-1912” футболчилари таътилга чиқишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, жамоанинг сербиялик легионерлари ҳам ўз юртларига жўнаб кетишди. Ҳали расман жамоани ҳеч ким тарк этмаган. Декабрь ойида футболчилар янги мавсумга тайёргарликни бошлашлари режалаштирилган.

Биринчи йиғин қачон ва қаерда бўлиб ўтиши ҳақида кейинроқ маълумот берамиз.