"Қўқон-1912"нинг Тошкентдаги йиғини якунланди

Coca Cola Суперлигасининг навбатдаги тур ўйинига жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоаси Тошкент шаҳридаги ўқув-йиғин машғулотларини якунлади. Жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов футболчиларга бир кунлик ҳордиқ чиқариш имконини берди.

“Шунқорлар” бугундан Қўқон шаҳрида тўпланишади ҳамда Суперлиганинг 4-тур ўйинига тайёргарликни давом эттиришади. 4-турда Қўқонликлар Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида “Металлург” жамоасини қабул қилишади.

“Қўқон-1912” – “Металлург” учрашуви баҳорнинг сўнгги кунида бўлиб ўтади. Барчангизни 31 март куни, соат 18:30 да “Ўзбекистон” стадионига таклиф қиламиз, - дейилади “Қўқон-1912” клуби матбуот хизматининг хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!