Қўқон шаҳрида профессионал ММА кечаси ташкил қилинади

  • 29.03.2021 09:55
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

7-8 апрель куни Қўқон шаҳрида ММА бўйича халқаро турнир ташкил этилади. Мазкур жанг кечаси очиқ тарзда бўлиб, Қўқон шаҳри ҳокими кубоги учун ўтказилмоқда. Бу турнирга қўшни мамлакатлардан кучли жангчилар ташриф буюриши кутилмоқда. 

Шунингдек, юртимизнинг ёш истеъдодли ММА вакиллари ҳам ўз жангларини ўтказади. Жумладан, Ҳумоюн Тўхтамуродов марказий жангда октагонга кўтарилса, Рамазон Темиров ҳамда Асилбек Иномовлар ҳам навбатдаги баҳсларини ўтказади. Қолаверса, бир қатор бошқа жангчиларимиз ҳам иштирок этади. 

7 апрель куни "Face to Face" маросимлари ташкил қилинади. Тез орада тўлиқ жуфтликлар таркибини маълум қиламиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!