“Қўқон ва спорт” шиори остидаги жаҳон чемпионати бошланди

Хабар берганимиздек, бугун Қўқон шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида жойлашган "Ўрда" майдонида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Қўқон ва спорт” шиори остида белбоғли кураш бўйича 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди.

Ушбу жаҳон чемпионатида Россия, Мўғулистон, Озарбайжон, Беларусь, Исроил, Грузия, Ҳиндистон, Молдова, Руминия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби дунёнинг 20 га яқин давлатларидан 200 га яқин энг сара полвонлари иштирок этмоқда.

Чемпионатда белбоғли кураш бўйича ўғил болалар - 42, - 45, - 50, - 55, - 60, - 65, - 71, - 77 , - 85, - 95, + 95 кг. вазн тоифаларида куч синашса, қизлар - 44, - 48, - 52, - 57, -63, - 70, +70 кг. вазнларда ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда. Мусобақа регламентига кўра, куннинг биринчи ярмида саралаш босқичи ўтказилаётган бўлса, куннинг иккинчи ярмида ярим финал, финал беллашувлари бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!