“Қора мушуклар” тарихий рекорд ўрнатди

  • 20 октябрь, 10:49
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг саккизинчи турида “Сандерленд” футболчилари ўз майдонида лига аутсайдери “Вулверхэмптон” дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритди.

Tecno

Ушбу учрашувдаги 2:0 ҳисобидаги ғалаба “қора мушуклар” учун тарихий аҳамият касб этди. “Спндерленд” ўз тарихида илк бор мамлакат чемпионатида ўз уйида ўтказилган тўртта баҳсда 10 очко жамғаришга муваффақ бўлди.

Франциялик бош мураббий Режис Ле Бри шогирдлари “Вулверхэмптон”гача “Вест Хэм Юнайтед”ни 3:0, “Брентфорд”ни 2:1 ҳисобида енгиб, “Астон Вилла” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

“Сандерленд” умумий ҳисобда саккизта учрашувда 14 очко жамғариб, Англия Премьер-лигаси мусобақа жадвалида еттинчи ўринга кўтарилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!