«Қора» қитъа кубоги ҳақида навбатдаги 10 та факт

21. Кубок тарихидаги энг ёш футболчи габонлик Шива Н'Зигу. У 2000 йилда Габон - ЖАР ўйинида майдонга чиққан. Ўшанда у 16 ёш 93 кунлик эди Ўз жамоаси мағлубиятга учраганлигига қарамай, ўзининг дебют голини уришга муяссар ҳам бўлган. Ҳозирда Шива Н'Зигу Франциянинг 7-лигасида «Серизе» клубида тўп тепмоқда. У Габон терма жамоаси сафида 24 ўйинда 5 та гол урган.

22. Жорий йилда Кубок тарихида 4-марта мезбон мамлакат ўзгарди. 2013 йилда Ливия ўрнини ЖАР эгаллаган бўлса, 2015 йилда эса турнир режалаштирилганидек Тунисда эмас, балки Экваториал Гвинеяда бўлиб ўтган эди. 2017 йилда мезбонлик яна Ливияга тушди, бироқ бу сафар ҳам унинг ўрнига бошқалар эга чиқишди ва турнир Габонда бўлди. Ва ниҳоят, бу йил кубок Камерунда эмас, Мисрда бўлиб ўтмоқда.

23. 2019 йилги турнир Мисрнинг 4 та шаҳрида жойлашган 6 та стадионда бўлиб ўтмоқда: Қоҳира халқаро стадиони (Қоҳира), «30 июнь стадиони» (Қоҳира), «Ал-Салам» (Қоҳира), «Александрия» (Александрия), «Суэц» (Суэц), «Исмоилия» (Исмоилия).

24. Африка Миллатлар кубогидаги энг яхши намойиш этилаётган спорт кийимлар бренди бу – Puma ҳисобланмоқда. Мазкур бренд остида 5 та терма жамоа майдонга чиқди: Миср, Кот-д'Ивуар, Сенегал, Гана, Гвинея-Биссау. Umbro бренди ҳисобида 3 та, Nike, Garman Group, Macron ва Adidas экипировкалари эса фақатгина 1 тадан терма жамоалар мавжуд, холос.

25. 2019 йилги Африка Миллатлар кубоги ғолиблари 4,5 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот пулига эга бўладилар. Финал босқичида иштирок этган ҳар бир жамоа эса 2,5 миллион доллар, ярим финалчилар 2 миллион доллар, чорак финал иштирокчилари эса 800 минг доллар гонорар билан тақдирланадилар.

26. Букмейкерларнинг фикрига кўра турнир бошлангунга қадар ғолибликка энг «катта» номзодлар қуйидагилар деб эълон қилинган эди:

Миср

Сенегал

Кот-д'Ивуар

Нигерия

Гана

Қизиқарлиси, энг асосий номзод – Миср, ўйинни 1/8 финалдаёқ ЖАРга мағлуб бўлган ҳолда берган ҳолда мусобақани эрта тарк этди.

27. Бу йилги қитъа чемпионатида ғалабадан энг йироқ жамоалар деб Мадагаскар, Танзания ва Намибия таҳмин қилинаётган эди. Бу фарзалар ўзини оқлади, бироқ Мадагаскар гуруҳни 1-ўринда якунлаб, 1/8 финалга йўл олганда кўпчилик ишонмаган ҳам эди. Плей-офф ўйинида пенальтилар церийасида Конго ДРдан устун келди ва чорак финал йўлланмасига ҳам эга чиқди.

28. Бу сафарги чемпионатда VAR тизимидан фақатгина плей-офф босқичидан бошлаб ишлатила бошланди.

29. Самюел Это'о (Камерун), Асамон Гян (Гана) ва Калуша Бвалия (Замбия) Африка кубогининг 6 та финал босқичида ҳам гол уришга муваффақ бўлган футболчилар ҳисобланишади.

30. Кубок тарихида жами 31 та финал ўйини бўлиб ўтган. 11 марта ҳал қилувчи ўйин қўшимча вақт давомида ўтган бўлса, 8 марта Кубок тақдирини пенальтилар серияси хал қилган. Яна бир финални эса қайта ўйнашга тўғри келган.

Давоми бор ;-)

 

Манба: ProstoProSports

Сандра Алиссон таржимаси

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!