Қўшниларимиз Арвеладзенинг собиқ жамоасини йирик ҳисобда таслим этишди (видео)
Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча Европанинг бир қатор шаҳарларида Европа лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.

Ҳусусан, шу куни қўшни Қозоғистоннинг "Астана" клуби ўз майдонида Исроилнинг "Маккаби Тель-Авив" жамоасини қабул қилди ва якунда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Қуйида ушбу ўйиннинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Қайд этиш лозимки, бундан аввалроқ "Маккаби Тель-Авив"ни айни дамда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасида фаолият олиб бораётган Шота Арвеладзе бошқарган.