"Qotil tandem" "Tottenxem"ga g‘alaba keltirdi

  • 7 fevral, 2021, 18:52
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Futbol
CHERY AUTO

Angliya Premer-ligasi 23-turidan o‘rin olgan "Tottenxem" - "Vest Bromvich" uchrashuvi o‘z yakuniga etdi. O‘yin mezbonlarning 2:0 hisobidagi g‘alabasi bilan yakunlandi.

Dastlab, yaqindagina jarohatidan tuzalib, tarkibga qaytgan Xarri Keyn hisobni ochdi. Jarima maydoni ichida qulay vaziyatga ega bo‘lgan futbolchi darvozabonga imkoniyat qoldirmadi. Oradan 4 daqiqa o‘tib, Son katta sahnaga chiqdi. Mehmonlar posboni uning urinishi oldida ham ojiz qoldi.

Shu tariqa, "shporlar" hisobidagi ochkolar soni 36 taga etdi va ular 7-o‘ringa ko‘tarilib oldi. Mehmondan quruq qo‘l bilan ortga qaytadigan "Vest Bromvich" onlayn jadvalda 19-pog‘onada qoldi.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Сон ўрнига Дейн Скарлетт ўйинни давом эттиради.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Ўйин тизгини ҳамон меҳмонларда.

  • 85'

    Лукас Моурага тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 82'

    Дианнинг бу сафарги голи ҳам ўйиндан ташқари ҳолат туфайли бекор қилинди.

  • 80'

    Матеус Перейра Роберт Снодграс ўрнига ўйинни давом эттиради.

  • 77'

    Снодграсс ҳам огоҳлантирилди.

  • 76'

    Конор Галлахерга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 73'

    Стивен Бергвейн майдонга тушди. У Эрик Ламелани алмаштирди.

  • 70'

    Серж Орье ўз ўрнини Метт Доэртига бўшатиб берди.

  • 68'

    "Шпорлар" устунлик намойиш этишда давом этяпти.

  • 64'

    Эрик Ламела огоҳлантирди!

  • 62'

    Моуриньо шогирдлари майдон марказида тўпни назоратда ушлаб турибди.

  • 60'

    Дианнинг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади.

  • 58'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Тоттенхэм" ҳисобдаги фарқни оширди!

    Моуранинг узатмасини қабул қилиб олган Сон дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 56'

    Соннинг жарима майдонига узатган тўпига шериклари ета олмади.

  • 54'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Тоттенхэм" ва ниҳоят, ҳисобни очди!

    Хьонбергнинг узатмасидан кейин қулай вазиятга эга бўлган Кейн аниқ зарба берди.

  • 51'

    "Вест Бромвич" рақиб ҳужумларини катта қийинчилик билан қайтармоқда.

  • 48'

    Бўлимни биринчиси каби мезбонлар фаолроқ бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Диань дарвозага йўллади. Льорис чизиқдан тўпни олиб чиқди.

  • 42'

    Яқин масофадан Орье зарба йўллади. Тўп йўлига дарвозабон тўғаноқ бўлди.

  • 39'

    Сон жарима майдонига узатма амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.

  • 37'

    Кейннинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 35'

    "Вест Бромвич" ҳимоячилари рақиб уринишларини катта қийинчилик билан бартараф этмоқда.

  • 33'

    Эллердайс шогирдларининг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси муваффақиятсизлик билан тугади. Льорис тўпни эгаллаб олди.

  • 30'

    "Тоттенхэм" футболчиларининг ҳужумда омади келмаяпти. Ҳужумларни якунлашда уларга бироз омад етишмаяпти.

  • 28'

    Серж Орье билан тўқнашиб кетган Ахерне-Грантга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 25'

    Мезбонлар навбатдаги бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. Бу уларнинг 4-"corner"и эди.

  • 23'

    Моуриньо шогирдлари босим уюштиришда давом этяпти.

  • 20'

    Бурчак тўпидан кейин меҳмонлар дарвозаси қаршисида саросима юзага келди. Бироқ ҳимоячилар зарба бериш имкониятини қолдирмади.

  • 18'

    Яқиндагина жароҳатидан тузалиб сафга қайтган Кейн жуда фаол ўйин намойиш этмоқда. Унинг бу сафарги уриниши устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 15'

    Кейннинг чап оёқла йўллаган зарбаси тўсинни титратди.

  • 13'

    Кейн бирга-бир вазиятга чиқиб боришига ҳимоячи йўл қўймади.

  • 11'

    Ламеланинг уриниши ноаниқ кетди.

  • 10'

    Сон жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида!

  • 9'

    Дианнинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 8'

    Лукас Моура 3 рақибини ортда қолдириб, жарима майдонига ёриб кирди. Бироқ ҳимоячи уни тўхтатди.

  • 6'

    Меҳмонларнинг илк ҳужуми ноаниқ узатма туфайли бесамар якунланди.

  • 4'

    Сон жарима майдони яқинида йиқилиб тушди. Ҳакам бу вазиятга ортиқча эътибор бермади.

  • 3'

    "Шпорлар" дастлабки дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!