Қозоғистон. Исмоилов ва Раҳматуллаевнинг жамоаси 1-даврани 1-ўринда якунлашди

Бугун Қозоғистон Биринчи лигасида 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртларимиз Алибобо Раҳматуллаев ҳамда  Дониёр Исмоиловлар фаолият олиб борадиган “Киран” клуби ўз майдонида “Оқжетпес”ни қабул қилди.

Мазкур ўйинда чимкентликлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Алибобо ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90   дақиқа ўйнади. Дониёр эса иккинчи бўлим аввалида захирага олинди.

Бугунги муваффақиятдан сўнг “Киран” жамғарган очколар сони 28 тага етди ва жамоа биринчи даврани 1-ўринда якунлади.

Жамоа ўзининг келгуси ўйинини 11 июн куни “Олтой”га қарши ўтказади.

Қозоғистон Биринчи лигаси. 11-тур

“Киран” – “Оқжетпес” 2:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!