Қозоғистонлик чемпион Серик Темиржоновни Мирзахалиловдан учраган мағлубиятига қандай изоҳ берди?
3-11 март кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича лицензион турнир бўлиб ўтди. Маълумки, унда эркаклар ўртасида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни олганди. Қозоғистон матбуотида бу борада турли хил фикрлар билдирилмоқда.
Жумладан, sports.kz сайти қозоғистонлик профессионал боксчи, собиқ IBA чемпиони Марат Мазимбаев билан суҳбат уюштирди. Табиийки, ўзбекистонлик боксчилар ҳақида ҳам гап кетган. Жумладан, Серик Темиржанов жанги борасида йўлланган саволга собиқ чемпион қуйидаги тарзда жавоб қайтарган.
“У мазкур турнир аввалида Қозоғистоннинг ўзида ҳам яхши танилмаган эди. Темиржонов Aктау шаҳрида бўлиб ўтган ички мусобақада барча рақибларини мағлубиятга учратди.
Лекин боксда ҳам кўп нарса омадга боғлиқ. Амман шаҳридаги дастлабки икки рақиби нисбатан енгилроқ эди ва улар устидан ғалаба қозонди. Ярим финалда эса ўзбекистонлик жаҳон чемпион (Миразизбек Мирзахалилов)га қарши рингга чиқди. Серик биринчи раундда ғалаба қозонди, аммо иккинчи ва учинчи раундларда ютқазди. Менимча, унинг жисмоний ҳолати ва тажрибаси етарли эмас эди. Унга йирик турнирларда кўпроқ жанглар керак”,- деди Мазимбаев.
Манба: Sports.kz
Фикрлар