Қозоғистонлик UFC жангчиси допинг сабаб дисквалификация қилинди

  • 01.04.2026 13:22
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Қозоғистонлик ММА устаси Алиби Идирис антидопинг қоидаларини бузганлиги учун 12 ойга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда CSAD (Антидопинг агентлиги) хабар бермоқда.

Идирисдан 21 феврал куни олинган гидрохлоротиазид — тақиқланган диуретик учун топширган тест мусбат чиққан. Энди у мазкур санадан кейинги йилнинг 21 февралигача жанг қила олмайди.

Яна бир жиҳати шундаки, Алиби "UFC Houston" турнирида Оде Осборн устидан ғалаба қозонганди. Бироқ Техас штати Атлетика комиссияси ушбу жанг натижасини бекор қилиб, "No Contest" (ўтказилмаган) деб топди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!