ҚПЛ. Жепаровнинг жамоаси
Ads

Ҳамюртимиз Сервер Жепаров фаолият олиб борадиган "Жетису" клуби сафарда "Астана"га қарши баҳс олиб борди.

"Астана-Арена" стадионида кечган беллашувда мезбонлар 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Жепаров учрашувни асосий таркибда бошлади ва 74-дақиқада захирага олинди.

"Жетису" чемпионат тугашига икки тур қолганида 37 очко билан турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. 3-ўриндаги "Тобол" билан орадаги фарқ 9 очкога етганини инобатга оладиган бўлсак, "Жетису" келгуси мавсумни еврокубокларсиз ўтказадиган бўлди.

Қозоғистон Премьер-лигаси. 28-тур

"Астана" - "Жетису" 3:0.