Қудратилло Абдуқаҳҳоров эртага рингга кўтарилади!

  • 31 май, 2024, 18:48
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
TIGGO 2 PRO

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров (20-2, 12KO) эртага OTX 7 турнири доирасида грециялик Андреас Кадзуракис (12-0, 10KO)га рингга чиқади.

Турнир АҚШнинг Хьюстон штатида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 05:00 да старт олади.

Маълумот ўрнида, Қудратилло охирги жангини ўтган йилнинг ноябрь ойида "Ҳумо" аренадаги турнирда ўтказган ва унда Маоно Оллини нокаутга учратган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!