Қудратилло Абдуқаҳҳоров жанги бўйича яна режалар ўзгарди

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида (66.6 кг) фаолиятини олиб бораётган ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров жанги 10 апрелга кўчирилган ва ушбу кечада Абдуқаҳҳоровга Коди Кроуле (19-0, 9 КО) рақиблик қилиши керак эди.

Аммо унинг аввалги рақиби Хавьер Флорес (15-2, 13 КО) тиббий кўрик билан боғлиқ муаммоларни ҳал қила олгани ва биринчи жанг шартномаси ўз кучида бўлгани учун жанг яна 13 мартга кўчирилди. Шу тариқа Қудратилло Абдуқаҳҳоров Флоресга қарши рингга кўтариладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, кечанинг марказий жангида собиқ жаҳон чемпиони Давид Бенавидес ва Роналд Эллис ўзаро баҳс олиб боради. Абдуқаҳҳоровнинг жанги эса телевизион транслацияга киритилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!