Қудратилло Абдуқаҳҳоров проф боксдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди
Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) фаолиятини давом эттираётган боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров (18-0, 10 КО) навбатдаги жанггини ўтказди.
Ҳозиргина Калифорния штатида жойлашган "Dignity Health Park" аренасида якунига етган жангда канадалик Коди Кроулига (19-0, 9КО) қарши рингга кўтарилди.
Тўлиқ 10 раунд давом этган жангда, афсуски, ҳамюртимиз очколар эвазига мағлуб бўлди. Абдуқаҳҳоров иккинчи раундда Кодини нокдаун қилишига қарамай, тажрибали рақиби кейинчалик қайта олди.
Ҳакамлар 95-94, 97-92, 98-91 ҳисобларида Коди Кроули ғалабасини қайд этди.
Фикрлар