Қудратилло Абдуқаҳҳоров Виржил Ортис ва Тим Цзю жангида ким ғолиб бўлиши ҳақида сўз юритди

Кеча, 7 январь АҚШ вакили Виржил Ортис навбатдаги ғалабасини қўлга киритиб, Тим Цзюни жангга чорлаганди. Биз Ортисни жуда яхши биладиган ва у билан спарринг жангларда иштирок этган ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳровдан ушбу қарама-қаршилик ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Виржил Ортис жуда кучли боксчи. У спаррингларда у қадар очилмайди.Бироқ, расмий жангларда мутлақо уни танимайсиз. У катта маҳорат эгаси. Зарбалари жуда қаттиқ. Юқори дивизионга ўтганини инобатга олсак, кўп вазн ташламайди ва янада яхшироқ жисмоний ҳолатга эга бўлади. Тим Цзю билан жуда қизиқарли жанг бўлади. Тўғриси, Ортиснинг бу жангда ғалаба қозониш имконияти юқори, деб ўйлайман.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!