Қудратилло Абдуқаҳҳоровга Эррол Спенснинг камари учун жанг қилиш таклифи берилди
Ярим ўрта вазн (66кг) да IBF йўналиши бўйича мос равишда 1 ва 3 ўринни эгаллаб турган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17 -0 9 КОс) ва россиялик Сергей Липинец (16-1, 12 КОс) ўртасида IBF Interim (вақтинчалик) чемпионлик камари учун жанг қилиш таклифи берилди.
Халқаро бокс федерацияси (IBF) ҳозирги чемпион Эррол Спенснинг автоҳалокатдан сўнг тикланиш жараёни чўзилиши боис иккала тарафга вақтинчалик чемпионлик камари учун жанг қилиш бўйича таклиф билан чиқди ва жавоб учун 5 кун муддат берди. Агарда томонлар розилик билдирса, музокаралар учун 30 кун муддат берилади. Жанг ғолибига Эррол Спенсга қарши чемпионлик жангига чиқиш имкони берилади.
Фикрлар