Қудратулло Абдуқаҳҳоров рингга кўтариладиган бокс кечасида яна кимлар жанг қилади?

  • 18 октябрь, 2019, 13:43
  • 0
  • Бокс

Эртага, АҚШнинг Филадельфия шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади. Биз учун аҳамиятли жиҳати, мазкур кечада ҳамюртимиз Қудратулло Абдуқаҳҳоров(16-0, 9 КО) ҳам навбатдаги жангини ўтказади. У мезбон Луис Коллазога(39-7, 20 КО)  қарши рейтинг мақомидаги иккинчи марказий жангда рингга кўтарилади. Кечанинг асосий қарама-қаршилигида эса, камарларни бирлаштириш учун россиялик Артур Бетербиев(14-0, 14 КО) ҳамда украиналик Александр Гвоздик(17-0, 14 КО) тўқнаш келишади.

Ўз-ўзидан маълумки, мазкур кеча шу икки жанг билан чекланмайди. Шундай экан, қолган тўқнашувларни ҳам эътиборингизга ҳавола этамиз:

Хосе Варгас (14-1, 9 КО) - Жонни Родригес (9-4-1, 6 КО)

Майкл Силс (23-2, 17 КО) - Элио Трош (14-8-2, 7 КО).

Жанглар Тошкент вақти билан 06:00 да бошланади. Асосий тўқнашув эса, 08:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!