Қурбон Бердиев: Россия терма жамоасини бошқаришга рози бўлганман, бироқ...

Қозоннинг “Рубин” клуби бош мураббийи Қурбон Бердиев ўз вақтида Россия терма жамоасидан таклиф бўлганини айтди.

“Менга Россия терма жамоасидан таклиф бўлгани ҳақида бундан аввал ҳам айтганман. Ўшанда ушбу таклифга рози бўлганман, бироқ, улар якунда Черчесовни танлашди ва у бу ишончни оқлади. Ҳар бир мураббий учун терма жамоада ишлаш бу – шараф”, - дейди туркманистонлик мутахассис

Эслатиб ўтамиз, Станислав Черчесов бошчилигидаги Россия терма жамоаси ўтган йили ўз майдонида ўтган мундиалда чорак финалга қадар етиб бора олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!