Қувончбек Исмоилов – жаҳон чемпиони!
Словакиянинг Братислава шаҳрида спорт курашлари бўйича U-20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Анъанага мувофиқ, дунё биринчилигини юнон-рум кураши баҳслари бошлаб берди.
Бугун ўтказилган -63 кг вазн тоифасидаги финал баҳсида ҳамюртимиз Қувончбек Исмоилов россиялик Салим Кармахов билан беллашиб, 9:7 ҳисобида ғалаба қозонди ва жаҳон чемпионлигига эришди.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар