Қувондиқ Рўзиевнинг янги мавсумни қаерда ўтказиши маълум бўлди

Сўнгги кунларда кўплаб ижтимоий тармоқлар орқали “Қўқон-1912” жамоасининг етакчи футболчиларидан бири, қўқонлик мухлисларнинг суюкли футболчиси Қувондиқ Рўзиевнинг бошқа жамоага ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар кўпайди.

Бу хабарларга сабаб Қувондиқ Рўзиев ҳозирги кунда энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири эканлиги ҳамда унга Суперлиганинг кўплаб клублари жиддий қизиқиш билдирганлигидир.

Қувондиқ ўтган мавсумларда “Қўқон-1912” жамоасининг алмаштириб бўлмас футболчиларидан бирига айланди. Сўнгги йилларда футболчига Суперлига ҳамда хориж жамоаларидан жиддий таклифлар бўлиб турди. Бироқ кўплаб таклифлар бўлишига қарамасдан, Қувондиқ Рўзиев “Қўқон-1912” жамоасига содиқлигини исботлаб келмоқда.

Рўзиев каби сифатли ўйин кўрсатадиган футболчини чемпионатимизнинг гранд жамоалари ҳам ўз сафларида кўришни истайдилар. “Қўқон-1912” жамоаси шуни маълум қиладики, Қувондиқ Рўзиев билан келгуси мавсумни яна Қўқонда ўтказиши борасида келишувга эришилди, - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!