Рабьо Манчестерга йўл олиши мумкин
"Ювентус"ни мавсум сўнггида тарки этиши кутилаётган Адриен Рабьога "Манчестер Юнайтед" қизиқмоқда. Бу ҳақда "L'Equipe" нашри хабар тарқатди.
Маълум бўлишича, Тен Хаг ярим ҳимоячи билан суҳбатлашиб, уни кўндиришга ҳаракат қилмоқда. Сабаби, МЮ ёзги трансфер ойнасида қиладиган ишлари жуда кўп.
Рабьо мавсум бошида ҳам "қизил иблислар" сафига кўчиб ўтишга жуда яқин келганди. Ҳатто "Ювентус ушбу трансферга рози бўлганди. Аммо француз маоши борасида жамоа билан келишувга эриша олмаган ва "Манчестер Юнайтед"га ўтмаганди.
Фикрлар