Рабьо учун яна бир АПЛ гранди курашга қўшилди

Франция терма жамоаси ва Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо Европанинг яна бир топ-клуби “радарига” тушиб қолди. Fichajes журналистлари хабарига кўра, Лондоннинг "Арсенал" клуби футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"Канонирлар" ярим ҳимоячи учун курашга киришишга тайёр. Боиси Рабьонинг трансферига "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Рабьонинг “кекса синьора” билан амалдаги шартнома муддати шу йилнинг июнь ойи охиригача ҳисобланган. Шундай қилиб, футболчи янги жамоаси сафига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилади.

Италия чемпионатининг жорий мавсумида Адриен 30 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!