Радамель Фалькао янги клуб қидирмоқда, бу "Валенсия" бўлиши мумкин
Радамель Фалькао "Монако"ни тарк этиши мумкин. 33 ёшли футболчи ўзига янги жамоа қидирмоқда.
"L'Equipe" нашрининг хабар беришича, "Валенсия" томонидан Фалькаога қизиқарли таклиф бўлган. Бундан ташқари колумияликнинг агенти Жорже Мендешнинг Месталия клуби иш бошқарувчиси Питер Лим билан алоқалари яхши.
Маълумот учун "Валенсия" клуби мексикалик Чичаритони ҳам "Вест Хем"дан олиб келишни кўзлаган.
Фикрлар