Radio Sportiva: Гвардиола
Ads

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Ювентус"ни бошқаради. Бу ҳақда Radio Sportiva хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кекса синьора” спорт директори Фабио Паратичи испаниялик мутахассисни Туринга келишга кўндирган. Айрим маълумотларга қараганда томонлар 4 йиллик шартнома имзолаш бўйича келишувга эришишган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Гвардиола Миланга келгани ва “Юве” раҳбарияти билан учрашгани, аммо уларнинг таклифини рад этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Хабарингиз бор "Ювентус"нинг амалдаги бош мураббийи Массимилиано Аллегри мавсум якунлангач жамоани тарк этади. Раҳбарият ушбу лавозимга шунингдек Маурицио Сарри ва Симоне Индзаги каби мутахассислар номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
махмуда Джураева
22/05/2019 15:23
Илохо рост булсин!
&
22/05/2019 15:30
Айтканиз кесин юве хам ЧЛга хакли
махмуда Джураева
22/05/2019 15:45
Энди жудаям хакли.
махмуда Джураева
22/05/2019 15:46
Энди жудаям хакли.
&
Nurilloh
23/05/2019 23:28
Тугри айтасиз