Рафаэл Леау “Манчестер Юнайтед”га ўтишни истамоқда
“Манчестер Юнайтед” ёзги трансферлар ойнасида ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.
Indykaila News хабарига кўра, “қизил иблислар” диққат марказида “Милан” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Рафаэл Леау турибди.
Манбанинг таъкидлашича, 27 ёшли футболчининг ўзи ҳам “Олд Траффорд”га кўчиб ўтиш тарафдори. Бироқ “Милан”га Рубен Аморимнинг бош мураббий этиб тайинланиши Леаунинг келажагига таъсир қилиши мумкин.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, португалиялик футболчининг трансфер қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг “Милан” билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Фикрлар