Рафаэль Надаль: Австралия очиқ чемпионатида аниқ ўйнайман
Ads

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Брисбенда нега иштирок этмагани сабабини айтиб ўтди.

"Мен узоқ муддат оёғимдаги оғриқ сабаб мусобақаларда иштирок этмадим. МРТ натижаси чиқди, чап оёғим мушаклари бироз чўзилган экан. Шу сабабли ҳам Брисбенда ўйнай олмадим.

Ҳозирги вақтда ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Ўйлайманки, Австралия очиқ чемпионатига қадар саломатлигим яхшиланади", - дейди Надаль.