Рафаэль Надаль беш соатлик беллашувда ғолиб бўлди
Ads

Испаниялик Рафаэль Надаль учун Америка очиқ чемпионатининг ярим финал босқичига чиқиш осон бўлмади.

Нью-Йорк шаҳрида ўтаётган "US Open" турнирининг чорак финалида Рафаэль австриялик Доминик Тим билан рақобатлашди. Ушбу учрашувда Надаль рақибини 0:6, 6:4, 7:5, 6:7, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа ғалабага эришган дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси "Катта дубулға" туркумига кирувчи мусобақанинг ярим финалида аргентиналик Хуан Мартин Дель Потрога қарши кортга чиқади.