Рафаэль Надалнинг кучли зарбасини Николоз кўтара олмади

Нью-Йорк шаҳрида "Катта дубулға" туркумига кирувчи Америка очиқ чемпионатида тўртинчи давра баҳслари давом этмоқда.

Ушбу босқичда испаниялик Рафаэль Надаль грузиялик Николоз Басилашвилини  6:3, 6:3, 6:7, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Надаль "US Open" турнирининг чорак финалида австриялик Доминик Тимга қарши ўйин ўтказадиган бўлди.