Рафинья: "Биринчи хет-трикимни қўлга киритдим"

Ла Лиганинг 4-туридан ўрин олган "Барселона" - "Реал Вальядолид" баҳсида ҳисоб 7:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.

Голларга Рафинья (хет-трик), Левандовски, Кунде, Ольмо ва Торреслар муаллифлик қилди. Ғалабадан сўнг Рафинья учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу фаолиятимдаги энг яхши ўйинлардан бири бўлди. Мен биринчи хет-трикимни қўлга киритдим, жамоанинг ғалаба қозонишига ёрдам берганимдан жуда хурсандман. Бу мавсум мен учун муҳим, ва жамоамизнинг юқорида бўлишни хоҳлайман", - дея бразилияликнинг сўзларини келтиради "Marca".

Маълумот учун, Испания чемпионатининг тўрт туридан сўнг “кўк-анорранглилар” 12 очко тўплаган ҳолда етакчи бўлиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!