Раҳбарият билан урушиб қолган "Ан-Наср" футболчиси Испанияга қайтиши мумкин
"Ан-Наср" ҳимоячиси Эмерик Ляпорт Испанияга қайтиши мумкин.
Маълум бўлишича, "Атлетико" уни ўз сафига қўшиб олишни истайди. Футболчининг ўзи ҳам мазкур чорловни қабул қилиб, собиқ клубига қайтишга тайёр.
"Tododichajes" нашрининг хабар беришича, Испания клуби трансферни амалга ошириш йўлини изламоқда. Қайд этилишича, футболчи Саудия Арабистони футболига ва мамлакатдаги кундалик ҳаётга тўлиқ мослаша олмаган. Бундан ташқари, Риёд клуби раҳбарлари Ляпортнинг Саудия Арабистони ҳақидаги баёнотини тушунмаган ва бунинг учун унга нисбатан санкция қўлламоқчи.
Фикрлар