Раҳбарият Мессининг “Интер Майами”дан кетишига муносабат билдирди

МЛС раҳбари Дон Гарбер Лионель Месси вақти келиб, “Интер Майами”ни тарк этиши бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Маълумки, Лионель Месси ўтган ёзда “Интер Майами” билан 2025 йилгача давом этадиган шартнома имзолаган эди.

- Биринчидан, Месси лигада 2025 йилдан кейин ҳам қолишига умид қиламан. Шундай экан, кўрсатилган сана чегара бўлолмайди.

Биз 2027 йилга бориб, ўзимиз режалаштирган лигани ривожлантириб бўлишимиз керак. Бунинг учун нималар қилиш кераклигини ўйлаш учун етарлича вақтимиз бор. Ўзгаришлар қандай натижа беришига қараб, ҳаракатимизни қиламиз, - деди Дон Гарбер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!