Ража Наингголан: Шоуни хоҳласангиз, Англия футболини томоша қилинг
Ads

Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячиси Ража Наингголан Англия футболи ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Агар сиз шоуни истасангиз, у ҳолда Англия футболини томоша қилинг. Мухлислар, стадионлар, ажойиб майдонлар ва тезкор ўйин. У ерда чинданда темп жуда юқори. Аммо, тактик футбол бўйича Италия кучли. Агар мендан қайси чемпионатда тўп суришни хоҳлашимни сўрасангиз, томошабоплиги учун Англияни танлаган бўлардим. Лекин мен узоқ йиллардан буён Италияда яшаяпман ва шу боис бошқа ерга кўчиб ўтишим қийин”, - дейди бельгиялик футболчи.

Маълумот учун, 30 ёшли Наингголан жорий мавсум “нерадзуррилар” сафида жами 11та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди.