Ракитич
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич учун кеча “Лас-Пальмас”га (1:1) қарши бўлиб ўтган учрашув тарихий аҳамият касб этди.

Боиси, 29 ёшли хорватиялик футболчи шу куни “кўк-анор ранглилар” сафида ўзининг 200-учрашувини ўтказди. Таъкидлаш лозимки, 2014 йилда “Севилья”дан кўчиб ўтган Ракитич ўтган давр мобайнида рақиблари дарвозасига 30та гол киритишга эришган.

У  “Барселона” сафида икки карра Испания чемпиони, уч карра Испания кубоги соҳиби, шунингдек Испания Суперкубоги , УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби, УЕФА Суперкубоги ҳамда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлган.