Ракитич
Ads

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич мавсум якунлангач бошқа жамоага ўтиб кетиши мумкинлигини инкор этмаяпти.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар келаси ёз Адриан Рабьо (ПСЖ), Френки де Йонг ("Аякс") ёки Поль Погба ("Манчестер Юнайтед") каби футболчилардан бирини сотиб олса, 30 ёшли хорватиялик футболчи асосий таркибдаги ўрнини йўқотишдан ҳавотирланмоқда ва шу боис ҳам у жамоадан кетиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ракитич “Барселона”да бахтли экани ва бу ердан кетиш ниятида эмаслиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Минбар

Барча блоглар