Ракитич? Имкон бўлса уни сотиб оламан!
"Севилья" клуби спорт директори Рамон Родригес Вердехо "Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитичнинг қайтиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
"У менинг дўстим, барча Ракитични қайтариб олиш истагимни яхши билади, бироқ ҳозирги иқтисодий вазиятда бу трансфернинг амалга ошиши қийин масала. Бизга кимдир яхши таклиф билдирса, уни кўриб чиқишга ҳозирмиз, аммо янги мавсум учун барча йигитларни жамоада олиб қолмоқчимиз", - дейди Мончи.
Ракитич "Севилья" таркибида 2011 йилдан 2014 йилгача тўп сурган. Якунланган мавсумда хорват "Барселона" сафида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол киритиб, 4 та голли узатма берди.
Фикрлар