Ракитич яна собиқ жамоасига қайтмоқчи

“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич мавсум якунлангач “Севилья”га қайтиши мумкин.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра хорватиялик футболчи андалусияликлар сафида камроқ маош олиши мумкинлигига қарамай, фаолиятини давом эттириш учун ушбу клубни энг тўғри вариант сифатида кўрмоқда.

“Севилья” ҳам Ракитичнинг трансфери бўйича “Барселона” билан алоқага чиққан. Айни дамда каталонияликлар футболчининг вакиллари билан бу борада музокаралар ўтказишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ракитич 2011-2014 йилларда “Севилья” шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг у “Барселона”га кўчиб ўтган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)