Рамос - асримизнинг энг яхши тўпурар ҳимоячиси

"Реал" сардори Серхио Рамос Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) томонидан XXI асрдаги энг яхши тўпурар ҳимоячи, деб топилди.

Рамос аср бошидан буён жами 126 та голга муаллифлик қилди. У ушбу голларнинг 103 тасини "Реал" ва 23 тасини Испания терма жамоаси сафида киритди.

  1. Серхио Рамос (Испания) - 126 та гол
  2. Маркус Тулио Танака (Япония) - 104 та гол
  3. Абдерахмане Хашуд (Жазоир) – 88 та гол
  4. Кейлор Сото (Коста-Рика) – 86 та гол
  5. Маркус Юргенсон (Эстония) – 85 та гол

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!