Рамос 2 ҳафтага сафдан чиқди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос жароҳат олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши маълум қилинмаяпти. Аммо, AS нашри тарқатган хабарга кўра камида 15 кун майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, Рамос жорий мавсум Ла Лигада 28та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!