Рамос билан уришиб қолган футболчи “Реал”дан кетадиган бўлди

“Реал” плеймейкери Иско жамоа сардори Серхио Рамос билан уришиб қолгани оқибатида клуб раҳбариятидан ўзини трансферга қўйишни талаб қилмоқда.

Маълумотларга қараганда, Рамос машғулотларда керакли даражада шуғулланмаётган Искони қаттиқ танқид қилган. Футболчиларнинг аксарияти жамоа сардорининг фикрини маъқуллаган ва Иско асосий таркибга лойиқ эмаслигини таъкидлаган.

Исконинг ўзи анчадан бери клубдан кетмоқчи бўлиб юрганди. У ўзига кўпроқ ўйин амалиёти тақдим этадиган клуб қидиряпти. Бироқ, клуб раҳбарияти унинг нархини уч баробар оширганидан кейин плеймейкерга қизиқаётган айрим клублар Искони олиш фикридан қайтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!