Рамос: Бизни енгилди деганларни жойига ўтқазиб қўямиз

Мадриднинг “Реал” клуби сардори Серхио Рамос кеча “Тоттенхэм”дан (3:1) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Тушуниб турибман, бизнинг сўнгги ўйинларда қайд этаётган натижаларимиз ишқибозларни ранжитмоқда. Аммо, “Реал” бундай вазиятлардан чиқиб кетишни ҳар доим уддалаган. Шуни алоҳида айтмоқчиманки, бизни енгилди деганларни жойига ўтқазиб қўямиз. Муҳими ҳозир бирдамликни ва хотиржамликни сақлашимиз лозим. Тез орада “Реал”нинг яна муваффақият қозонишига шубҳа қилмаслигимиз лозим”, - дейди Рамос.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг "H" гуруҳида кураш олиб бораётган Зинедин Зидан шогирдлари ўтган 4та турдан сўнг 7 очко тўплаган ҳолда 2-ўринни эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!