Рамос жаҳон рекордига яқинлашди

"Реал" Мадрид клуби ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос миллий терма жамоалар сафида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича 2-ўринга кўтарилиб олди.

Кеча “ЖЧ-2022” саралашидан ўрин олган Грецияга қарши ўйин 34 ёшли футболчи учун “қизил фурия” сафидаги 179-ўйин бўлди.

Терма жамоада энг кўп ўйин ўтказиш бўйича эса мутлақ рекордчи мисрлик  Аҳмад Хассан (184) ҳисобланади.

Маълумот учун, Рамос Испания терма жамоасида 2005 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 2 карра Европа чемпиони ва бир марта Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Унинг ҳисобида 23 та гол бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!