
Рамос Модрич ҳақида: "Футболни санъат даражасига кўтарган даҳо"
"Реал Мадрид"нинг собиқ ҳимоячиси Серхио Рамос Лука Модричнинг жамоа билан хайрлашишига муносабат билдирди:
"Футболни санъат даражасига кўтарган даҳо, дўст. Биродар "Реал" билан видолашмоқда. У "Реал" мухлислари стадионларни тўлдириб томоша қиладиган, бутун дунё ҳар ўйинда экранлар қаршисида ҳаяжон билан кузатадиган футболчилардан бири. Ажойиб ўйинчи, ажойиб футбол маҳорати ва инсоний фазилатлар соҳиби, мен фахрланиб дўстим деб атайдиган инсонлардан бири.
"Бернабеу" прожекторлари энди ҳеч қачон сени майдонда кўрсатиш учун ёнмайди, бироқ сен энг буюк футболчилар қаторида "Реал" тарихи саҳифаларида абадий қоласан" - дея таъриф бериб ўтди испаниялик футболчи.
Маълумот ўрнида, 39 ёшли хавбек эртага Ла Лига доирасидаги сўнгги турда "Реал Соседад"га қарши сўнгги учрашувида майдонга тушади.
Комментарии