Рамос музокара учун Англияга боради. У қаерда тўп тепмоқчи?

Тиззасидан олган жароҳатини операция қилдириб, бир неча ойга сафдан чиққан “Реал” сардори Серхио Рамос келаси ҳафта Англияга боради.

Испаниялик ҳимоячи “Реал” унга ўзи истаганидек шартнома таклиф қилишига ишонмаяпти ва шу боис ёзда жамоасини ўзгартирмоқчи. Рамос Англияда “Манчестер Юнайтед” вакиллари билан учрашиб, келажакдаги фаолиятини муҳокама қилишни режалаштирган.

Агар “Қироллик клуби” жамоа сардори билан янги битим борасида келиша олмаса, Рамос ёзда эркин агент сифатида исталган клубга ўтиши мумкин. Ҳозирча, 34 ёшли футболчига “Манчестер Юнайтед”дан ташқари ПСЖ ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!