Рамос қачон ПСЖда дебют қилади?

ПСЖ ҳимоячиси Серхио Рамос Франция чемпионатининг 10-туридан ўрин олган “Анже”га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда Get French Football News хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, агар Рамос ушбу ўйинда майдонга тушса, бу унинг учун Париж клуби сафидаги илк расмий учрашув сифатида тарихга киради. Испаниялик футболчи ёзги трансферлар даврида “Реал”дан эркин агент сифатида ПСЖга кўчиб ўтган эди. Бироқ жароҳат сабаб унинг дебюти кечикмоқда.

Маълумот учун, ПСЖ – «Анже» учрашуви 15 октябрь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию