Рамос "Реал"да қоладими? Бу саволга унинг отаси жавоб берди

“Реал” ҳимоячиси Серхио Рамоснинг отаси Хосе Мария Рамос ўғлининг “Қироллик клуби”даги келажаги борасида берилган саволларга қуйидагича жавоб берди.

-Мен хотиржамман.

-Ўғлингизнинг “Реал”да қолишидан умидвормисиз?

-Албатта. Биз бунга ишонамиз.

34 ёшли Рамос жорий мавсум Ла Лигада 8 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди. Унинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!