Рамос "Реал"дан кетиш олдидан "Барселона" раҳбарларига алоқага чиққан
Ёзда ПСЖ таркибига келиб қўшилган Серхио Рамос билан боғлиқ ғалати хабарлар ОАВда тарқалди.
"Diario Sport" нашри испаниялик футболчи "Реал" билан маош масаласида музокаралар олиб боргани, рад жавобини олгач, антиқа ишга қўл ургани ҳақида маълумот берди. Серхио азалий рақиб "Барселона" сафида тўп тепаётган Жерар Пикедан кам даромад топаётганини "қироллик клуби"га исботламоқчи бўлган.
Шу орқали Рамос "қаймоқранглилар" президенти Флорентино Пересни таъсир кўрсатишга уринган. Ҳатто, "эл-капитано" рақамларни аниқлаштириш мақсадида "Барселона" раҳбариятига алоқага чиққан. Каталонияликлар унинг тахминлари аниқ эканини билдирган.
Аммо якунда "Реал" ва Рамос ўртасидаги келишув амалга ошмади.
Фикрлар