Рамос
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос жамоадан кетиш ҳақида ўйлай бошлади. Бу ҳақда El Chiringuito нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби”нинг жорий мавсумдаги муваффақиятсизликлари 33 ёшли испаниялик футболчининг шундай қарорга келишга ундаган. Айтиш керакки, тажрибали футболчига "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ каби жамоалардан жиддий қизиқишлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” жорий мавсум Ла Лигани 3-ўринда якунлади, Чемпионлар лигасида эса нимчорак финалдаёқ мусобақадан чиқиб кетди. Испания кубоги ярим финалида ҳам муваффақиятсизликка учради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dilmurod Rustamov
25/05/2019 00:28
Malades endi realga foyda keltirma did