Рамос "Реал"га қарши баҳсдан сўнг 45 дақиқани кийиниш хонасида ўтказди
"Севилья" марказий ҳимоячиси Серхио Рамос собиқ жамоадошлари билан учрашганидан хурсанд бўлди.
37 ёшли футболчи "Реал" билан ўйинда асосий таркибда майдонга тушиб, финал ҳуштагигача ўйнади. Учрашув дуранг билан якунланди - 1:1.
Ўйин тугагандан сўнг Рамос рақибларнинг кийиниш хонасига борди ва у ерда тахминан 45 дақиқа вақт ўтказди, деб хабар беради "Madrid Xtra" нашри. Шунингдек, испаниялик ҳимоячи оиласи ва Лука Модрич билан стадионни охирги бўлиб тарк этгани қайд этилган.
Серхио Рамос 2005 йилдан 2021 йилгача "Реал"да ўйнаган, шундан сўнг ПСЖга ўтган. Жорий йилнинг сентябрь ойи бошида "қироллик клуби"нинг собиқ сардори фаолиятини бошлаган "Севилья"га қайтди.
Фикрлар