Рамос “Реал”ни “сотдими”?

“Реал” раҳбарияти жамоа сардори Серхио Рамос анчадан бери янги шартнома бўйича барча таклифларни рад этиб келинаётганини инобатга олиб, унинг бошқа клуб билан яхшироқ шартлар асосида келишиб қўйганини гумон қилмоқда.

Шу боис, Мадрид клубидагилар 34 ёшли футболчининг мавсум якунланиши билан жамоани тарк этишига тайёргарлик кўрмоқда.

35 ёшли Рамос жорий мавсумда “Реал” учун барча турнирларда 20 та учрашув ўтказди ва тўртта гол уриб, битта голга ассистентлик қилди.

Рамоснинг “Қироллик клуби” билан амалдаги келишуви 30 июнда ўз ниҳоясига етади. Агар мадридликлар ҳимоячини янги битимга кўндира олмаса, Рамос янги клубга эркин агент сифатида бепул ўтиб кетади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар